Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ислом Аҳмедов: «Битта хатомиз қимматга тушди»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» — «Қизилқум» учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биринчи навбатда, мухлисларимиздан узр сўраймиз. Жуда аламли мағлубият бўлди. Очиғи, жамоани қабул қилиб олганимиздан бери футболчилар билан фақат натижа учун эмас, балки чиройли футбол намойиш этиш орқали ғалабаларга эришиш устида ишлаб келяпмиз. Қайсидир вазиятларда техник хатоларимиз қимматга тушмоқда.

Бугун ҳам битта хатомиз қимматга тушди. Тўпни паслар орқали назорат қилиб, вазиятдан чиқиб кетмоқчи бўлдик, аммо рақибга имкониятни ўзимиз яратиб бердик. Биз ҳам кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса натижани сақлаб қолиш учун ўйнади.

— Мартин Боакени майдондан олиш ва ҳисобни тенглаштириш ёки ғалаба қозониш мақсадида унинг ўрнига яна бир ҳужумчини тушириб, тактикани ўзгартириш мумкин эмасмиди?

— Майдонда яққол икки ҳужумчимиз бор эди. Булар — Рустам Турдимуродов ва Мартин Боаке. Рақиб жуда зич ўйнагани ва бўйдор ҳимоячилари борлиги сабабли ҳаводан узатилган тўплар ўтмади. Шу боис Драган Черанни майдонга туширдик. Чунки унда креатив паслар бериш қобилияти бор.

Пастдан, ерлатиб ўйнаганимизда эса Турдимуродов тўпларни яхши назорат қилиши билан ажралиб туради. Шунинг учун уни майдонда сақлаб қолдик.

— Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишмади...

— Ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Кимнидир айбдор қилиш нотўғри. Натижа учун мураббий жавобгар. Балки футболчиларга нимани хоҳлаётганимизни етарлича тушунтириб бера олмагандирмиз. Ўйинни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

— «Андижон» мухлислари Ўзбекистонда етакчи, қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам энг яхшилардан. Бундай мухлислари бор жамоа ғалаба қозонишга ҳақли. Аммо кетма-кет мағлубиятлардан кейин мураббийлар штабида истеъфо масаласи кўриб чиқилмадими?

— Буни раҳбарият ҳал қилади. Агар истеъфом жамоага ёрдам берадиган бўлса, келгусидаги ғалабаларга замин яратса, ариза ёзаман. Мен Андижон фарзандиман, шу ерда ўсиб-улғайганман, нон-тузини еганман.

Жамоамиз ғалабаси учун мураббийлар штаби билан бир кун ҳам дам олмасдан, бор кучимизни бериб ишладик. Агар менинг истеъфом жамоага фойда келтирса, ҳозироқ ариза ёзишга тайёрман.

— Жароҳат олган легионерлар ўз юртларига бориб даволаниб келишяпти. Ўзбекистонда ҳам малакали шифокорлар бор. Шу ерда қолиб даволанишса бўлмайдими?

— Асосан, грузиялик футболчиларимиз жароҳат олишди. Уларнинг ўз юртида мурожаат қиладиган мутахассиси бор экан. Ўша шифокор кўригидан ўтиб, кўнгиллари хотиржам бўлиши учун бориб келишга рухсат сўрашяпти. Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда уларга рухсат беряпмиз.

Манба: @andijonpfc
Киритилди: 09:24, 16.10.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик