Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Морьентес Винисиуснинг тўрт ўйинга четлатилишини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик машҳур собиқ ҳужумчи Фернандо Морьентес Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Винисиус Жуниорнинг Ла Лига доирасида тўртта учрашувга дисквалификация қилинишига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер "Вильярреал"га қарши ўйинда рақиб футболчиларидан бирининг сочидан тортгани учун қизил карточка олиб, майдондан четлатилган эди. Ушбу ҳаракати сабаб Винисиус Испания чемпионатининг тўртта учрашувидан четлатилди.

"Бу ақлбовар қилмайдиган ҳолат. Мен бундан жуда хафаман. Иккита ўйинлик дисквалификация ҳам етарлидан ортиқ бўларди, аммо тўртта учрашувга четлатиш — бу мутлақо адолатсиз қарор.

Уни гўё рақибига ҳужум қилгандек жазолашди. Лекин бу ерда қандай ҳужум ҳақида гап кетиши мумкин?

Бу вазиятда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши тўғри бўлганига қўшиламан. Аммо бундай ҳаракат учун тўртта ўйинга дисквалификация қилиш — ҳаддан ташқари оғир жазо", — дея Морьентеснинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Қайд этилишича, Винисиус Жуниор дисквалификация туфайли "Севилья", "Барселона", "Расинг" ва "Валенсия"га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Киритилди: 10:13, 16.10.2026.
Ўқилди: 310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик