Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" рақиблар учун жиддий кучга айланди. Каталонияликлар ҳатто ҳисобда ортда қолаётган вазиятларда ҳам таслим бўлмасдан, учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал этиш қобилиятини яна бир бор намойиш этди.
Сешанба куни "Галатасарой" майдонида қўлга киритилган ғалаба жамоанинг юксак иродаси ва курашчанлигини яна бир бор тасдиқлади.
"Барселона" мазкур баҳсда дастлаб ҳисобда ортда қолганига қарамай, вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу каталонияликларнинг Ханс-Дитер Флик бош мураббий этиб тайинланганидан буён қўлга киритган 20-иродали ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис 2024 йилда клуб афсонаси Хави Эрнандес истеъфога чиқарилганидан сўнг "Барселона" бошқарувини ўз қўлига олган эди.
Флик даврида қайд этилаётган натижалар эса клуб раҳбариятининг ўша пайтдаги қарори ўзини оқлаганини кўрсатмоқда.













