Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

"Арсенал" мухлислари Дьёкерешнинг жамоадаги ҳолатидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби мухлислари швециялик марказий ҳужумчи Виктор Дьёкерешнинг жамоадаги ўрни ва ҳозирги натижаларидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Мухлисларни ташвишга солаётган асосий жиҳат шундаки, Дьёкереш жорий мавсумда "тўпчилар" сафида еттита учрашувда иштирок этган бўлса-да, ҳали бирор марта рақиблар дарвозасини ишғол қила олмади.

Қизиғи, швециялик ҳужумчи миллий терма жамоаси сафида анча самарали ўйин намойиш этмоқда. У Швеция терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги сўнгги тўртта учрашувининг ҳар бирида гол уришга муваффақ бўлган.

Айни пайтда Дьёкереш "Арсенал"нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллай олмаяпти. Швециялик футболчи ҳужум чизиғидаги рақобатда германиялик Кай Ҳаверцга имкониятни бой бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Дьёкереш 2025 йил ёзида "Арсенал" сафига келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:32, 16.10.2026.
Ўқилди: 99 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик