Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Суперлига. "Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши: ўзаро ўйинлар тарихи ва қизиқарли рақамлар

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири Наманганда бўлиб ўтади. Унда маҳаллий "Навбаҳор" клуби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.

17 октябрь куни бўлиб ўтадиган ушбу баҳс нафақат турнир жадвалидаги аҳамияти, балки икки клуб ўртасидаги кўп йиллик рақобат тарихи билан ҳам эътиборга молик.

71 учрашувда устунлик "Пахтакор" томонида

Ўзбекистон чемпионатининг доимий иштирокчилари ҳисобланган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" шу кунга қадар миллий чемпионат доирасида 71 марта ўзаро тўқнаш келган.

Мазкур баҳсларнинг 42 тасида пойтахтликлар ғалаба қозонган бўлса, 15 учрашувда наманганликлар зафар қучган. Қолган 14 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам "Пахтакор" фойдасига — 114:59. Ўзаро учрашувларда тошкентликлар 140, "Навбаҳор" эса 59 очко жамғарган.

Энг йирик ғалабалар: 7:0 ва 5:2

Икки клуб ўртасидаги рақобат тарихидаги энг йирик ҳисоб 2009 йилда қайд этилган. Ўшанда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда "Пахтакор" рақибини 7:0 ҳисобида мағлуб этган.

"Навбаҳор"нинг пойтахт клуби устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 2024 йилга тўғри келади. Наманганда ўтказилган баҳсда "лочинлар" 5:2 ҳисобида зафар қучган.

Намангандаги ўйинларда кучлар деярли тенг

Жамоалар шу кунга қадар Наманганда 35 марта рўбарў келган. Мезбонлар 13 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, "Пахтакор" 14 марта муваффақиятга эришган. Яна 8 та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

Намангандаги ўзаро ўйинларда тўплар нисбати 42:37 ҳисобида пойтахтликлар фойдасига.

Бу рақамлар "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га жиддий қаршилик кўрсатиб келаётганини тасдиқлайди.

Биринчи даврада "Навбаҳор" ғалаба қозонган

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда бўлиб ўтган учрашув "Навбаҳор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Ўша баҳсда Катулонди Кати 47-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Русланбек Жиянов пенальтидан иккинчи голни киритган.

Шу тариқа, наманганликлар биринчи даврада пойтахт клубини сафарда мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Чемпионлик пойгаси учун муҳим баҳс

Айни пайтда "Пахтакор" 23 учрашувдан сўнг 52 очко билан Суперлига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Навбаҳор" эса 45 очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда. Наманганликлар ғалаба қозонган тақдирда пешқадам билан орадаги фарқни тўрт очкогача қисқартириш имкониятига эга бўлади.

"Пахтакор" учун эса мазкур беллашув чемпионлик пойгасидаги мавқеини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Суперлига. 24-тур

17 октябрь, 19:00

"Навбаҳор" — "Пахтакор"

Стадион: "Марказий", Наманган.

Навбатдаги учрашув икки жамоа ўртасидаги миллий чемпионат доирасидаги 72-тўқнашув сифатида тарихдан жой олади.

Киритилди: 10:53, 16.10.2026.
Ўқилди: 0 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик