«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека Европа лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Кристал Пэлас»га қарши ўтказилган учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди.
Учрашув 15 октябрь куни Лион шаҳрида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Ўйинимиз менга жуда ёқди, айниқса биринчи бўлимда. Биз тўпга эгалик қилган ҳолда учрашувни назорат қилдик, аъло даражада ҳимояландик ва «Кристал Пэлас»га бирорта ҳам вазият яратишга имкон бермадик.
Ҳисоб 2:0 бўлганида, футболчилар табиий равишда устунликни қандай сақлаб қолиш ҳақида кўпроқ ўйлай бошлашди. Шунга қарамай, бизда ҳақиқатан ҳам яхши ҳужумлар бўлди. Биз тўғри руҳият билан ҳаракат қилдик ва менинг фикримча, бу ғалабага тўлиқ лойиқ эдик», — дея Фонсека сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.













