Нико Уильямснинг «Атлетик»дан «Барселона»га ўтмагани сабаби маълум бўлди. Футболчи ўйин амалиёти бўйича кафолат олмаган. Бу ҳақда унинг агенти Феликс Таинта маълум қилди.
Агент Уильямсни «Формула-1» пойга автомобилига қиёслади. Таинтанинг фикрича, бундай футболчи захира ўриндиғида ўтирмаслиги керак, худди пойга автомобили гаражда турмаслиги лозим бўлгани каби.
«Биз шундай қарорга келдик: агар кафолатлар бўлмаса, таваккал қилиб, уни у ерга юборолмаймиз. Улар ишонч бермади. Нико худди «Формула-1» автомобили каби — гаражда турмаслиги керак. Агар мен сенинг уйингга келсам ва сенда муаммолар бўлса, бу менга таъсир қилмаслиги керак», — деди Таинта.













