Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Туркий давлатлар иштирокидаги Турк Кубоги мусобақасига асос солиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туркия чемпионатида иштирок этувчи туркий давлатлар футболчиларининг легионер мақомини бекор қилиш ҳамда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Турк Кубоги халқаро турнирига асос солиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АК Партия раисининг Туркий давлатлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Куршад Зорлу маълум қилган.

Куршад Зорлунинг сўзларига кўра, туркий давлатлардан Туркияга келиб фаолият юритадиган футболчиларни хорижлик (легионер) мақомидан маҳаллий футболчи мақомига ўтказиш бўйича ишлар бошланган. Ҳозирда ушбу ҳуқуқий ўзгаришларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан Туркия Футбол Федерацияси (ТФФ) раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, спорт соҳасидаги ҳамкорлик доирасида халқаро стандартлар даражасидаги Турк Кубоги номли футбол мусобақасига асос солинади. Туркия Футбол Федерацияси ҳамда Ёшлар ва спорт вазирлиги бошчилигида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши кўзда тутилган ушбу турнирда Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо ҳамда кузатувчи мақомидаги мамлакатларнинг миллий терма жамоалари қатнашиши белгиланган:

Тўлақонли аъзолар: Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон;

Кузатувчи давлатлар: Венгрия, Туркманистон ва Шимолий Кипр.

Лойиҳа 200 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган туркий давлатлар ўртасида спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, миллий терма жамоалар учун қўшимча халқаро ўйинлар амалиётини тақдим этиш ва минтақавий футбол даражасини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Хусусан, Осиё қитъасининг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон, шунингдек, Туркия ва Европа футболининг таниқли вакили бўлмиш Венгрия каби терма жамоаларнинг ушбу мусобақада иштирок этиши Турк Кубогининг нуфузи ва спорт даражасини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

Киритилди: 17:30, 16.10.2026.
Ўқилди: 0 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик