Қозоғистоннинг Остона шаҳрида сузиш бўйича қисқа сувдаги Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Иля Сибирцев 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсида 3:44.07 дақиқалик натижа қайд этиб, мамлакат рекордини янгилади.
Таъкидлаш жоиз, аввалги рекорд ҳам Иля Сибиртсевга тегишли эди. Спортчимиз Тошкентда ўтказилган Жаҳон кубоги босқичида ушбу масофани 3:44.36 дақиқада босиб ўтган эди.













