«Бухоро» эртага Суперлиганинг 24-тури доирасида «Динамо» клубига қарши майдонга тушади. Миллий чемпионатлар тарихида мазкур жамоалар шу кунга қадар жами 49 бор тўқнаш келишган.
Ўзаро ўйинларнинг 22 тасида бухороликлар ғалаба қозонган. 17 баҳсда эса самарқандликларнинг қўли баланд келган. 10 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати — 67:63, "Бухоро" фойдасига.
Ўзаро беллашувларда "Бухоро" 76 очко жамғарган. "Динамо"да эса бу кўрсаткич 61 очкони ташкил этади. Томонларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида жамоамиз ўз майдонида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Динамо» — «Бухоро» учрашуви 17 октябрь куни соат 19:00 да «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.














