Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Португалия футбол федерацияси раҳбари: «Роналду терма жамоа муваффақияти учун муҳим фигуралардан бири»

Баҳо:
+ | -

Португалия футбол федерацияси (FPF) раҳбари Педру Проэнса ҳужумчи ва жамоа сардори Криштиану Роналду миллий терма жамоа учун муҳим футболчи эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Роналду жамоани яна ғалабалар сари етаклай олади.

«Менимча, сардоримиз ҳам, бош мураббийимиз ҳам, ҳатто Португалия футбол федерацияси ҳам барча гапларни айтиб бўлди. Биз бирдаммиз. Бизнинг мақсадимиз — Миллатлар лигасида ғолиб чиқиш ва биз барча футболчиларимизга умид боғламоқдамиз. Шубҳасиз, сардоримиз Криштиану Роналду бу мақсадга эришишда муҳим фигуралардан бири ҳисобланади.

Албатта, Роналдунинг қайтиши учун муайян шартлар мавжуд. Бу ҳақда унинг ўзи эълон қилган мактубда ҳам айтилган, терма жамоа бош мураббийи ҳам ўз фикрини билдирган. Португалия футбол федерацияси ҳам ўз позициясини маълум қилди. Шунинг учун ҳозир хотиржамлик сақлаш, барча томонлар бир стол атрофида ўтириб, мақбул ечимларни топиш вақти келди», — дея Проэнсанинг сўзларини келтирмоқда A Bola нашри.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш 27 сентябрь куни Норвегияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви давомида Роналдуни бадан қиздиришга юборган, аммо уни майдонга туширмаган эди.

30 сентябрь куни 41 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси ихтиёрини ўзбошимчалик билан тарк этган. 6 октябрь куни эса футболчи ўз қарорини тушунтириб, Жезушни берган ваъдаларига амал қилмаганликда айблаган баёнот билан чиқди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:35, 17.10.2026.
Ўқилди: 168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик