«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингем Мадрид клубидаги роли ҳақида фикр билдирди. Чемпионлар лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Рома»га қарши учрашув (4:3) англиялик футболчи учун «Қироллик клуби» сафидаги 150-ўйин бўлди.
«Мен жуда бахтлиман ва фахрланаман. Бу клубда ўйнаш ҳар доим улкан завқ бағишлайди ва умид қиламанки, бу ҳолат яна узоқ йиллар давом этади. «Реал» мен учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки у дунёдаги энг буюк клубдир. Бу ерда тўп суриш ва 150 та ўйинлик маррага етиш мен учун катта шараф.
Ёшим 23 да, аммо мени аллақачон қария деб аташмоқда... Жамоадаги ўз ролим менга ёқади. Умид қиламанки, биз ривожланишда давом этамиз ва совринларни қўлга киритамиз. Баъзи ўйинлар биз учун осон кечмаяпти, аммо уларнинг деярли барчасида ғалаба қозондик. Ишлашда давом этишимиз ва янада яхшироқ бўлишимиз керак», — дея Беллингемнинг сўзларини келтиради «Реал» клубининг расмий сайти.













