28 ёшли футболчи асосий таркибдан мунтазам ўрин олмаётганидан норози, бироқ клубни тарк этиш ниятида эмас.
Бу ҳақда Sport нашри хабар бермоқда. «Бавария» испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда, аммо уни кўндириш осон бўлмаслигини ҳам яхши англайди. Жаҳон чемпиони «Барселона»да қолиб, бош мураббий Ханс-Дитер Фликка ўз имкониятларини исботламоқчи.
Ольмо жорий мавсумда каталонияликлар сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта голли узатмани амалга оширди.













