Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Беллингем «Реал»даги роли ҳақида: «Мен 23 ёшдаман, аммо мени аллақачон ветеран деб аташмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Мадрид клубидаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен 23 ёшдаман, аммо мени аллақачон ветеран деб аташмоқда... Жамоадаги ролим менга ёқади ва умид қиламанки, биз ривожланишда давом этиб, совринларни қўлга киритамиз», — дея Беллингемнинг сўзларини «Реал»нинг расмий сайти келтиради.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи иккинчи турида «Рома»га қарши ўтказилган учрашув (4:3) футболчи учун «қаймоқранглилар» сафидаги 150-ўйин бўлди. Беллингем 2023/24 йилги мавсумдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

23 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда «қироллик клуби» сафида барча мусобақаларда ўнта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:09, 17.10.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик