Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Эрик Гарсия жароҳат олдими? Флик вазиятга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Шанба куни кечқурун Ханс-Дитер Флик шогирдлари Испания чемпионати доирасида «Бетис»ни сафарда 5:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида каталонияликлар ҳимоячиси Эрик Гарсия мажбурий равишда майдонни тарк этди. Эътиборлиси, футболчининг ўзи ҳам аввалроқ захирадан ўйинга қўшилган эди. Майдондан чиқаётган Гарсия сонининг олд қисмини ушлаб олгани кузатилди.

«Ҳозирча кутишимиз ва вазиятни кузатишимиз керак. Аммо ўйлашимча, бу шунчаки лат ейиш бўлиши мумкин. Батафсил маълумотни кейинроқ оламиз. Эрикни алмаштиришга мажбур бўлдик», — деди Флик матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоиз, «Барселона» 2026/2027 йилги мавсумда ҳозиргача ўтказган барча 11 та расмий учрашувида ғалаба қозонган. Каталонияликлар Испания чемпионатида тўққизта, Чемпионлар лигасида эса иккита ўйинда зафар қучишган.

Келаси ҳафта «Барселона»ни иккита муҳим учрашув кутмоқда. Жамоа 20 октябрь куни Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши майдонга тушса, 25 октябрда Испания чемпионати доирасида Мадриднинг «Реал» клуби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 12:52, 18.10.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик