Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Испания Миллий спорт кенгаши раҳбари Тебасдан «Реал» ҳақидаги гаплари учун узр сўрашни талаб қилди

Баҳо:
+2 | -

Испания Миллий спорт кенгаши (CSD) раҳбари Хосе Мануэль Родригес Урибес Ла Лига президенти Хавьер Тебасни «Реал Мадрид ТВ» телеканали фаолиятини Йозеф Геббельснинг нацистлар тарғиботи усулларига қиёслагани учун узр сўрашга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Тебаснинг ушбу баёнотидан сўнг «Реал» раҳбарияти унинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилган ва Негрейра ишини ҳам эслатиб ўтган эди.

«Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Айниқса, Ла Лига президенти бўла туриб, ушбу мусобақада иштирок этаётган клуб ҳақида гапираётганда нацистлар ёки Геббельсни қиёслаш учун мисол сифатида келтириш мумкин эмас. Менимча, бундай баёнотлар сўз эркинлиги чегарасидан чиқиб кетади.

Яхшиямки, Испанияда сўз эркинлиги кенг ҳимоя қилинади. Аммо бу кимнидир нацистлар ёки Геббельсга қиёслаш орқали муайян чегарадан ўтиш мумкинлигини англатмайди. Бу мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат ва мен Тебас узр сўраши керак, деб ҳисоблайман.

Бундан ташқари, у спорт соҳасидаги раҳбар сифатида муайян масъулиятни ҳам ўз зиммасига олган. Биз доимо спорт қадриятлари ва ҳалол ўйин тамойилларининг аҳамияти ҳақида гапирамиз. Шунинг учун бошқаларга ўзимиз намуна бўлишимиз керак.

Бундай баёнотлар мутлақо ноўрин. Интизомий чора кўриш учун асос бор-йўқлиги эса алоҳида масала. Бу борада қарор қабул қилиш менинг ваколатимга кирмайди», — дея Урибеснинг сўзларини Eurosport нашрига таяниб The Athletic келтирмоқда.

Киритилди: 13:37, 18.10.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик