Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Тоттенхэм» юлдузи 17 ойлик танаффусдан сўнг ўйин қайдномасига киритилади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа қанот ҳужумчиси Деян Кулушевски Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида «Ковентри»га қарши ўтказиладиган учрашув қайдномасидан жой олишини тасдиқлади.

«Ҳа, Кулушевски захира ўриндиғида бўлади. Биз тиббий штаб билан учрашув ўтказдик ва шифокорлар унинг қайтишига рухсат беришди. Бу ажойиб янгилик.

Менимча, бу биз учун энг яхши хабарлардан бири. Чунки Деки жуда кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. У яна майдонга тушиб, футбол билан боғлиқ ҳиссиётларни туйишга муносиб.

Кеча машғулотдан кейин у билан суҳбатлашдим ва шундай дедим: «Деки, қара, мен тиббий штаб билан гаплашдим, улар сенинг ўйнашингга рухсат беришди».

Бу гапларни эшитиши билан унинг юзида табассум пайдо бўлди. Биз жуда бахтиёрмиз. Ҳақиқатан ҳам, ниҳоятда хурсандмиз.

Бу ерда гап ҳатто футбол ҳақида ҳам кетаётгани йўқ. Мен ҳозир футболни назарда тутмаяпман. Ҳа, у ўзига хос футболчи, аммо масала бундан ҳам муҳимроқ.

У жуда кўп азоб чекди. Унинг бу хабарга билдирган муносабати эса ажойиб бўлди», — деди Де Дзерби.

Эслатиб ўтамиз, Деян Кулушевски сўнгги марта 2025 йилнинг 11 май куни Англия Премьер-лигаси доирасида «Кристал Пэлас»га қарши ўтказилган учрашувда майдонга тушган эди. Ўша баҳс «Тоттенхэм»нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

Шу тариқа, швециялик футболчи қарийб 17 ойлик танаффусдан сўнг яна жамоасининг ўйин қайдномасига қайтмоқда.

Киритилди: 16:31, 18.10.2026.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик