Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Бундеслига. «Байер» иродали ғалабага эришиб, «Фрайбург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 6-тури доирасида «Байер» ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилди. Учрашув леверкузенликларнинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Баҳснинг 14-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Дерри Шерхант рақиб дарвозасини ишғол этиб, «Фрайбург»ни олдинга олиб чиқди.

Бироқ «Байер» футболчилари учрашув давомида вазиятни ўз фойдаларига ўзгартиришга муваффақ бўлишди.

Мезбонлар сафида Иброҳим Маза ва Патрик Шик биттадан гол уришди. Эътиборлиси, ҳар икки футболчи бир-бирининг голига ассистентлик ҳам қилди.

Шу тариқа, «Байер» ҳисобда ортда бораётганига қарамай, муҳим уч очкони қўлга киритди.

«Фрайбург» эса жорий мавсумда барча мусобақалар доирасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Шунга қарамай, жамоа 13 очко билан Бундеслига турнир жадвалида учинчи ўринни сақлаб қолди.

«Байер» ҳам 13 очко жамғарган бўлиб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Фрайбург»дан ортда қолган ҳолда тўртинчи поғонада жойлашган.

Германия чемпионати. Бундеслига. 6-тур.

18 октябрь, 18:30. «БайАрена» (Леверкузен)

«Байер» — «Фрайбург» — 2:1

Голлар: Шерхант, 14 (0:1), Маза, 19 (1:1), Шик, 76 (2:1).

«Байер» таркиби: Флеккен, Медина, Тапсоба, Гутьеррес, Куанса, Фернандес, Гарсия, Маза (Хофманн, 84), Морейра (Телла, 59), Диаби (Тилльман, 73), Шик.

«Фрайбург» таркиби: Бакхаус, Линхарт, Гинтер, Макенго, Трой (Кюблер, 64), Эггештайн, Энгельхардт (Остераге, 77), Гото (Хелер, 65), Шерхант (Грифо, 89), Бесте (Ирье, 77), Матанович.

Сариқ карточка: Трой (39, «Фрайбург»).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:41, 18.10.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик