Туркия Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашувда «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Газиантеп»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов учрашувнинг бош қаҳрамонларидан бири бўлди. У ҳисобни очди ва ғалаба голига муаллифлик қилган Умут Гюнешга голли узатма берди. Ўйин видеошарҳи билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.













