«Ньюкасл» раҳбарияти жамоанинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижаларига қарамай, бош мураббий Маттиас Яйсслени лавозимидан озод этишни режалаштирмаяпти.
TEAMtalk нашрининг хабар беришича, клуб мутасаддилари 38 ёшли мутахассисга таркибни қайта шакллантириш ва жамоа ўйинини яхшилаш учун етарлича вақт бериш ниятида.
«Ньюкасл» Англия Премьер-лигасининг дастлабки етти турида 8 очко жамғариб, турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Сўнгги учрашувларда ҳам жамоа кутилган натижаларга эриша олмади. «Ҳаккалар» аввал «Ковентри»дан 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган бўлса, ўтган дам олиш кунлари «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу натижалар айрим мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар Яйссленинг истеъфосини талаб қила бошлаган.
Бироқ клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Сандро Тонали, Энтони Гордон ва Бруну Гимарайнс жамоани тарк этганидан кейин қийинчиликлар юзага келишини олдиндан кутган.
Шу сабабли «Ньюкасл» ҳозирча бош мураббийни алмаштиришга шошилмайди ва Яйсслега вазиятни ўнглаш учун имконият беришда давом этади.













