«Флик ўзидан олдинги мураббийларнинг барчасидан кўра яхшироқ натижаларга эришмоқда. У буни Мюнхендаёқ исботлаган. Унинг характери, ўйинга ёндашуви ва матбуот анжуманларини олиб бориш услуби — буларнинг барчаси “Барселона”нинг ДНКсига мос келади.
Бу тушунча кўп жиҳатларни қамраб олади, аммо энг аввало жасорат ва ҳужумкор футболга интилишни талаб этади.
Бу борада Флик жуда яхши ишламоқда, натижалар эса буни яққол кўрсатиб турибди», — деди Энрике матбуот анжуманида.













