Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

«МЮ» ва «Ливерпуль» Бундеслига юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англиянинг икки гранди — «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» эътиборига тушган. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, манкунианликлар қишки трансфер ойнаси олдидан таркибни кучайтириш имкониятларини ўрганиб, 26 ёшли германиялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан.

«Ливерпуль» эса Нмечани «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Агар мерсисайдликлар Скоттни қўлга кирита олмаса, асосий эътиборини «Боруссия» футболчисига қаратиши мумкин.

Гамбургда туғилган ва ўн йилдан ортиқ вақт давомида «Манчестер Сити» академиясида тарбияланган Нмеча дортмундликлар билан шартномасини 2030 йилнинг июнига қадар узайтирган.

«Боруссия» ўз футболчисини сотиш масаласида қатъий позицияда турибди. Нмечанинг шартномасида январь ойида фаоллаштириш мумкин бўлган товон пули банди мавжуд эмас. Уни 80 миллион еврога сотиб олиш имконияти фақат 2027 йил ёзидан кучга киради.

Ҳозирда немис клуби ярим ҳимоячисини 90 миллиондан 99,9 миллион еврогача баҳоламоқда. «Боруссия» спорт директори Оле Бук ҳам аввалроқ Нмечанинг сотилиши эҳтимоли жуда паст эканини таъкидлаган эди.

Футболчига қизиқиш билдираётган клублар фақат «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» билан чекланмайди. Аввалроқ «Челси», «Тоттенхэм», «Ньюкасл», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ҳам унинг ўйинларини кузатиб борган.

Нмеча 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:55, 20.10.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик