Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

«Барселона»нинг заиф нуқталари борми? Луис Энрике жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида «Барселона»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан каталонияликлар сафидаги Ламин Ямал ва Педрининг маҳоратига юқори баҳо берди.

Испаниялик мутахассиснинг фикрича, «Барселона»нинг етакчи футболчиларини индивидуал ҳаракатлар орқали тўхтатиш деярли имконсиз. Шу сабабли парижликлар рақибга қарши жамоавий тарзда ҳаракат қилиши керак.

«Барселона»нинг заиф томонлари борми? Мукаммал жамоанинг ўзи йўқ. Биз бу учрашувга ўз кучимизга ишонган ҳолда тайёргарлик кўряпмиз.

Рақибимиз ўйиннинг барча жабҳаларида ўсишга эришганини яхши биламиз. Бу биз учун жуда муҳим учрашув.

«Барселона»нинг асосий таркибида кимлар майдонга тушишининг аҳамияти йўқ. Биз уларнинг барча футболчиларини яхши таниймиз. Ҳар бир ўйинчи жамоа ўйинига ўзига хос ҳисса қўшади.

Албатта, бошланғич таркиб эълон қилингач, рақибнинг ҳаракатларини янада батафсил таҳлил қилиш имкониятига эга бўламиз.

Биз бир бутун жамоа сифатида ҳаракат қилишимиз шарт. Чунки Ламин Ямалнинг дриблингини бир футболчининг ўзи тўхтата олмайди. Худди шунингдек, Педрининг ақлбовар қилмас узатмаларини ҳам якка тартибда бартараф этиш имконсиз.

Бундай футболчиларга қарши фақат бутун жамоа бўлиб курашиш керак», — деди Энрике матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ўзаро тўқнаш келади.

Учрашув 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 08:36, 20.10.2026.
Ўқилди: 1411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик