«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия клуби раҳбариятини танқид қилиб, унга берилган ваъдалар бажарилмаганини маълум қилди.
«Менга қўллаб-қувватлаш, мунтазам мулоқот ва барча қарорларни биргаликда қабул қилишимиз ваъда қилинган эди.
Биз клубда мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашганмиз. Аммо раҳбарлар ўз ваъдаларини бажаришмади. Айнан шу сабабли мен ҳафсалам пир бўлган», — деди тен Хаг The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Нидерландиялик мутахассис 2022–2024 йилларда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Унинг қўл остида «қизил иблислар» Англия кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритган.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида Майкл Кэррик ишламоқда.













