Бугун, 21 октябрь куни Чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида "Бавария" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади.
Таҳлилчилар фикрича, бўлажак учрашув фаворити Германия жамоаси ҳисобланади. "Бавария"нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 46,6 фоиз, "Арсенал"нинг ғалабаси 28,9 фоиз, дуранг эҳтимоли эса 24,5 фоизга баҳоланган. Таҳлилчилар "Арсенал" Чемпионлар лигасининг ушбу баҳсида мағлуб бўлмаслиги эҳтимолини 56,5 фоиз деб ҳисобламоқда.
Жамоалар ўртасидаги сўнгги ўзаро учрашув 2025 йил 26 ноябрда бўлиб ўтган ва унда "Арсенал" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Баҳс 22 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













