"Барселона" февраль ойидан буён илк бор бир учрашувда ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборди.
Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "ПСЖ"га қарши сафарда майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Барселона" сўнгги марта 12 февраль куни бир ўйинда 4 та гол ўтказиб юборган эди. Ўшанда каталонияликлар Испания кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида "Атлетико"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган.













