«Бавария» вингери Майкл Олисе сентябрь ойи якунларига кўра клубнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар бермоқда.
Франциялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган овоз беришда 74,2 фоиз овоз тўплаб, Харри Кейн ва Жамал Мусиалани ортда қолдирди. У август ойида ҳам ушбу мукофотни қўлга киритган эди.
Сентябрь ойида Олисе расмий учрашувларда 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида «Будё-Глимт»га қарши баҳсда (5:0) у битта гол ва битта голли узатма қайд этди. Бундеслигада «Унион»га қарши учрашувда (7:0) эса хет-трикка эришиб, Кейнга голли узатма берди.
Бундан ташқари, мухлислар Олисeнинг «Будё-Глимт» дарвозасига урган голини «Бавария»нинг сентябрь ойидаги энг чиройли голи деб топишди.













