Дам олиш кунлари Испания Ла Лигасида муҳим учрашув бўлиб ўтади — "Барселона" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади. Mundo Deportivo хабар беришича, каталонияликлар ҳимоячиси Жюль Кунденинг ушбу баҳсда майдонга тушиш эҳтимоли паст.
"Кўк-анорранглилар" мураббийлар штаби франциялик футболчининг "эл-класико"гача жароҳатидан тикланиш имкониятини юқори баҳоламаётгани айтилмоқда.
Маълумки, Кунде "Бетис"га қарши учрашувда тўпиқ бўғими бойламларини чўзиб олган эди. Шундан сўнг франциялик ҳимоячи Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Парижда "Барселона" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.













