Мадриднинг "Реал" клуби вингери Ян Диоманде кетма-кет тўртинчи учрашувда самарали ҳаракати билан ажралиб турди.
19 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "РБ Лейпциг"га қарши кечган баҳсда (4:1) 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Диоманде 83-дақиқада Килиан Мбаппега голли узатма берди, 87-дақиқада эса собиқ жамоаси дарвозасини ўзи ишғол қилди.
Ивуарлик футболчи бундан аввал "Севилья"га қарши ўйинда (4:1) битта гол ва битта ассист қайд этган, "Рома" билан баҳсда (4:3) Мбаппенинг голига ҳаммуаллифлик қилган эди. Шунингдек, у "Вильярреал"га қарши учрашувда (1:0) ғалаба голини киритган.
Шу тариқа, Диоманде сўнгги тўртта ўйинда 3 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.
Жорий мавсумда 19 ёшли вингер "Реал" сафида барча мусобақалар доирасида 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 4 та ассист қайд этган.













