Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Барселона»га қарши бўлажак «эл-класико» ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган учрашув 25 октябрь куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да, 26 октябрга ўтар кечаси бошланади.
«Биз «Камп Ноу»га ғалаба қозониш учун борамиз. Ўз кучимизга ишонамиз. Ҳимояда яхши ҳаракат қилишимиз ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак.
«Барселона» Ла Лигада биздан яхшироқ ўйнаётгани рост. Аммо «эл-класико»да имкониятлар деярли ҳар доим тенг бўлади — 50 га 50», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
«Барселона» Испания чемпионатининг дастлабки тўққизта турида максимал 27 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса каталонияликлардан 6 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.













