Кириш Регистрация
22/10 18:30 Бунёдкор 1-2 Машъал
23/10 19:00 Пахтакор - Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро - Сурхон
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво

Гути: "Гюлер менга ўз имзоси туширилган футболкасини совға қилди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Гути жамоа ярим ҳимоячиси Арда Гюлердан эсдалик совғаси олганини маълум қилди.

Туркиялик футболчи Чемпионлар лигасида "РБ Лейпциг"га қарши учрашувдан сўнг Гутига ўз имзоси туширилган футболкасини совға қилган.

"Арда Гюлер менга дастхати туширилган футболкасини совға қилди. Бундан жуда хурсандман. Мен ундан бу футболкани анчадан бери сўраётган эдим. Ниҳоят, у менда!

Гюлер футболкага "Афсонавий Гутига" деб ёзиб қўйибди", — деди "Реал"нинг собиқ футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "Реал" ўз майдонида "РБ Лейпциг"ни 4:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Мадридликларнинг голларидан бирига Арда Гюлер муаллифлик қилди.

Туркиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:02, 22.10.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик