"Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пас Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда учта самарали ҳаракатни амалга оширди.
Мусобақа умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда аргентиналик футболчи иккита гол уриш билан бирга, Анастасиос Дувикасга голли узатма ҳам берди. Иккинчи бўлим давом этаётган бир пайтда Италия клуби 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
Пас жорий Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 2 тага, голли узатмаларини эса 3 тага етказди.
Ҳозирча мусобақада ундан кўпроқ самарали ҳаракатни фақат "ПСЖ" ҳужумчиси Усмон Дембеле ва "Барселона" вингери Ламин Ямал қайд этган.
Дембеле ҳисобида 3 та гол ва 3 та ассист, Ямал ҳисобида эса 2 та гол ва 4 та голли узатма бор.
"Рома" футболчиси Дониэлл Мален ҳам Нико Пас каби 5 та голли ҳаракатни амалга оширган. У 3 та гол уриб, 2 та голли узатма берган.













