Лондоннинг «Челси» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Журналист Саймон Филлипснинг маълум қилишича, англиялик футболчининг трансферига «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо шахсан қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик мутахассис яқин вақтгача «Реал»да фаолият юритган.
Бироқ лондонликлар Трент учун курашда «Ливерпуль» билан рақобатлашиши мумкин. Мерсисайд клуби ўз тарбияланувчисини ортга қайтариш вариантини ўрганмоқда.
28 ёшли ҳимоячи ҳозирча Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Реал»нинг асосий таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлай олмаяпти.
Александр-Арнольд жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали англиялик футболчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













