Франция терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Эммануэль Пети «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоронинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Петининг таъкидлашича, ёш француз футболчиси бошқа жамоада ўз имкониятларини яхшироқ намоён қилиши мумкин эди.
«Манчестер Юнайтед» учун жорий мавсум яхши бошланмади. Йоро жамоанинг барча муаммоларини бир ўзи ҳал қила олмайди.
Агар уни Жереми Жаке билан таққосласак, улар турли шароитларда ўйнаётганини кўрамиз.
Лени ҳозир «Ливерпуль»да ўйнаганида, ҳаммаси бошқача бўларди. У бу клубда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиб, порлаган бўларди», — дея Петининг сўзларини келтиради Teamtalk.
20 ёшли Лени Йоро 2024 йил ёзидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Франциялик ҳимоячининг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.













