«Кўк-анорранглилар» якшанба куни ўз майдонида «қайморанглилар»ни қабул қилади.
"Эл-класико" мен учун ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга. Ахир болалигимдан “Барселона” мухлисиман.
“Реал”га қарши кўплаб учрашувларни томоша қилганман. Бу ўйинга катта иштиёқ ва ғалаба қозониш истаги билан кириб бормоқдаман. Энг муҳими, майдонга тушиш ва ғалаба қозонишни хоҳлайман.
Биринчи “эл-класико”га тайёр эканимни ҳис қиляпман. Хотиржамликни сақлаш ва ўз кучингга ишониш муҳим. Майдонга тушганингда, ўйинга диққатингни қаратишинг ва ортиқча ўйларга берилмаслигинг керак», — дея 19 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Barca Universal.













