"Бавария"нинг собиқ дарвозабони Оливер Кан мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейннинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, Харри Кейн бу совринга муносиб. Биринчидан, у урган голлари сони туфайли. Аммо у шунчаки гол урадиган ҳужумчи эмас. У голли узатмаларни амалга ошириш маҳоратига ҳам эга.
У ҳақиқий етакчи, қолаверса, жамоа учун ўзи билан ишлаш қулай бўлган етакчи. Жамоада у асабга тегадиган ёки доимий равишда барчага босим ўтказадиган футболчи сифатида қабул қилинмайди. Бу ҳам жуда муҳим.
У Чемпионлар лигасининг ярим финалига, жаҳон чемпионатининг ярим финалигача етиб борди ва бу натижаларга эришишда салмоқли ҳисса қўшди.
Албатта, "Олтин тўп"ни топширишда кўпинча Чемпионлар лигаси ёки, эҳтимол, жаҳон чемпионати ғолибига устунлик берилишини тушунаман.
Бироқ умумий манзарага назар ташласак ва фақат қўлга киритилган совринларни баҳолаш билан чекланмасак, менимча, у бу мукофотга мутлақо муносиб", — деди Оливер Кан.













