Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

«ПСЖ» — «Лион» учрашуви Франциядаги тартибсизликлар сабаб қолдирилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Лион» ўртасидаги учрашув белгиланган муддатда ўтказилмаслиги мумкин. Бунга мамлакатда режалаштирилган оммавий норозилик намойишлари ва хавфсизлик билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар сабаб бўлмоқда.

L’Équipe нашрининг хабар беришича, Париж полицияси префектураси Франция Профессионал футбол лигасига (LFP) мурожаат қилиб, 25 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган баҳсни бошқа санага кўчириш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.

Маълумотларга кўра, Францияда дам олиш кунлари янги норозилик акциялари ўтказилиши режалаштирилган. Бир ҳафта аввал мамлакатда бўлиб ўтган намойишлар давомида тўқнашувлар ва талончилик ҳолатлари кузатилган эди.

Полиция дастлаб мазкур масалани Лига раҳбарияти билан оғзаки муҳокама қилган. Пайшанба куни эса учрашувни қолдириш юзасидан расмий сўров юборилган.

Бироқ LFP ҳозирча баҳсни бошқа санага кўчириш учун етарли асос йўқлигини билдириб, бундай қарорни мустақил равишда қабул қилишдан бош тортган.

Лига ўз позициясини тушунтирар экан, якшанба куни «Стад де Франс» стадионида ўтказилиши режалаштирилган Америка футболи миллий лигаси (NFL) доирасидаги «Нью-Орлеан Сэйнтс» ва «Питтсбург Стилерз» учрашуви бекор қилинмаганини мисол сифатида келтирган.

Шу билан бирга, Франция Профессионал футбол лигаси ҳамда «ПСЖ» ва «Лион» клублари тегишли давлат органлари расмий қарор қабул қилган тақдирда, унга бўйсунишга тайёр эканини маълум қилган.

Агар учрашувни қолдиришга тўғри келса, уни 26 октябрь, душанба куни ўтказиш энг эҳтимолий вариант сифатида кўрилмоқда. Чунки LFP регламентига кўра, бу баҳсни ташкил этиш мумкин бўлган энг яқин сана ҳисобланади.

Киритилди: 16:35, 23.10.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик