Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Меньян «Борнмут»га қарши ўйиндаги четлатилишидан сўнг ўзини оқлади

Баҳо:
+ | -

«Милан» дарвозабони ва сардори Майк Меньян Европа лигасида «Борнмут»га қарши учрашувда қизил карточка олиб, майдондан четлатилгани юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Франциялик голкипер рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракати атайлаб содир этилмаганини таъкидлаб, ижтимоий тармоқларда ушбу вазиятга изоҳ берди.

«Мен бу ҳаракатни атайлаб қилмадим. Барча дарвозабонлар сингари ҳар бир учрашувда ўз ҳудудимда эркин ҳаракат қилиш учун жой очишга интиламан.

Афсуски, бу ҳолат нохуш таассурот қолдирди. Айниқса, бизни кузатиб бораётган ёш мухлисларда шундай таассурот пайдо бўлганидан афсусдаман.

Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоадошларим менинг қандай инсон ва қандай сардор эканимни яхши билишади. Улар ниятларимдан хабардор. Мен ҳеч қачон жамоадошларимни қийин вазиятда ташлаб қўймайман.

Қолган масалаларга келсак, айрим одамлар ва баъзи оммавий ахборот воситаларининг воқеаларни ўзларича талқин қилишига аллақачон кўникиб қолганмиз», — деб ёзди Меньян.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» 22 октябрь куни Европа лигаси умумий босқичининг 3-турида «Борнмут» меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Майк Меньян мезбонлар ярим ҳимоячиси Тайлер Адамснинг юзига қўли билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

Киритилди: 17:30, 23.10.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик