«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоа ичида келишмовчиликлар юзага келгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Англиялик мутахассис матбуот анжуманида манкунианликлар ҳозир мураккаб даврни бошдан кечираётганини тан олди. Шунга қарамай, у жамоа инқироздан чиқиб кета олишига ишонч билдирмоқда.
Журналистлар Каррикдан футболчилар ўртасида зиддиятлар борлиги ва жамоа кийиниш хонасида бўлиниш юзага келгани ҳақидаги миш-мишлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини сўрашди.
«Кийиниш хонасида ҳеч қандай бўлиниш йўқ», — дея қисқа жавоб берди мураббий.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
Мазкур баҳс 25 октябрь куни «қизил иблислар» майдонида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Қайд этиш жоиз, «Манчестер Юнайтед» ҳозирда Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













