Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Артета "Арсенал"нинг 16 ёшли иқтидори ҳақида: "У бунга муносиб"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг 16 ёшли иқтидорли футболчиси Макс Доуман ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, ёш футболчи нафақат ўз истеъдоди, балки характери ва жамоадошларига бўлган муносабати билан ҳам алоҳида ҳурмат қозонган.

Матбуот анжуманида Артетадан Доуман қандай қилиб қисқа вақт ичида жамоа ичида бундай катта эътибор ва ҳурматга сазовор бўлгани сўралди.

"Менимча, бу унинг характери билан боғлиқ. Ундаги иштиёқ ҳам жуда муҳим. Макс ниҳоятда самимий ва беғубор йигит.

У ҳали ўз йўлини эндигина бошлаяпти ва клуб тарихининг бир қисмига айланишни истайди.

Айнан шунинг учун ҳамма унга ёрдам беришга интилади, жамоадошлари у билан яқин муносабатда бўлишни хоҳлайди.

Макс ўзининг хулқ-атвори билан бундай муносабатга муносиб эканини исботлади.

Албатта, ҳамма унинг қанчалик иқтидорли эканини ҳам кўриб турибди. Шу сабабли барчамиз у ўз салоҳиятини имкон қадар тезроқ майдонда намоён этишини истаймиз", — деди Артета.

Қайд этиш жоиз, Макс Доуман ёш бўлишига қарамай, "Арсенал" футболчилари орасида катта ҳурматга сазовор бўлган.

Лондонликлар навбатдаги учрашувини 24 октябрь куни Англия Премьер-лигаси доирасида "Эвертон"га қарши ўз майдонида ўтказади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 08:28, 24.10.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик