"Барселона" ҳимоячи Жерар Мартин билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Бош мураббий Ханс-Дитер Флик 24 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун ва уни жамоада сақлаб қолиш тарафдори. Томонлар яқин орада янги келишув шартларини муҳокама қилади.
Мартин 2024 йил ёзида "Барселона" асосий таркибида дебют қилган. У шу вақтгача 103 та ўйинда 1 та гол ва 7 та ассист қайд этган.
Transfermarkt ҳимоячини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













