"Ливерпуль" ҳужумчиси Александер Исак жароҳатдан тикланганидан сўнг ўз ҳолати ва жамоанинг ҳужумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Қисқа муддат майдонга тушмадим, шунинг учун кўп нарса йўқотгандек ҳис қилмаяпман. Ўзимни яхши сезяпман. Мақсадим — ҳар бир ўйинда гол уриш ва улар жамоага ғалаба келтиришига эришиш.
Ҳужумдаги салоҳиятимиз ниҳоятда юқори. Ҳозиргидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз", — деди Исак.
Швециялик ҳужумчи жорий мавсум АПЛда 6 та ўйинда 5 та гол урган. "Ливерпуль" эса сўнгги 3 та учрашувида рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилган.
Мерсисайдликлар 25 октябрь куни "Брайтон"ни қабул қилади.













