"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасининг 8-турида "Челси"ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бир нечта нохуш серияга барҳам берди.
Роберто Де Дзерби бошчилигидаги жамоа лондонликларга қарши кетма-кет 6 та мағлубиятдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди. "Шпорлар" сўнгги марта 2023 йил февралида "Челси"ни худди шу ҳисобда енгган эди.
Шунингдек, "Тоттенхэм" 1986 йил декабридан буён илк бор "Стэмфорд Бриж"да "Челси"ни гол ўтказмасдан мағлуб этди.
Қарийб 40 йил аввалги учрашувда ҳам "шпорлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда ҳар икки голни Клайв Аллен урган эди.













