Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 0-1 Япония
19/11 17:00 Индонезия 1-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Александр Хомяков: Олий лигага муддатидан олдин чиқишимизни сезгандим»

Баҳо:
+ | -

Муборакда кечган “Машъал” – “Косонсой” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяковдан интервью олдик.

-   Александр Андреевич, “Машъал” муддатидан аввал олий лигага қайтди ва бу билан сизни табриклаймиз. “Косонсой” билан кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
-   Ўйиннинг биринчи тайми бирмунча яхши кечди. Аммо учта гол уриб олганимиздан сўнг рақибнинг шашти анча пасайиб кетди ва иккинчи тайм унчалик қизиқарли бўлмади. Танаффусдан сўнг эса яна икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқдик. Қолаверса, бу баҳсни ютган тақдирда олий лигага йўлланма олишимизни билардик. Мана, биринчилик тугашига тўрт тур қолганда вазифани бажардик.

-   Навбатдаги учрашувлар қандай суръатда кечади? “Машъал” бемалол ҳаракат қилса керак?

-   Вазифани бажардик, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Чунки раҳбарият жамоа олдига биринчи ўринни эгаллаш вазифасини қўйган. Шу боис қолган тўртта учрашувда ҳам фақат максимал натижани кўзлаб ҳаракат қиламиз.

-   Мавсум бошида “Машъал”нинг муддатдан олдин олий лигага чиқишини кутганмидингиз?

-   Албатта, кутгандик. Негаки шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Иккинчи босқич бошлангач, август-сентябрь ойларида ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлагандим, лекин сафарда “Оқтепа” ва “Чуст-Пахтакор”га имкониятни бой берганимиз вазифани уддалаш бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Натижада октябрь ойига келибгина ўз мақсадимизга эришдик.

-   Аббос Шодмонов нима учундир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

-   У жароҳатидан яқинда қутулди ва секин-аста формасини тиклаб боряпти. Тўғри, ўтган учрашувда у захирада қолди. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширдим. Умуман олганда, Аббоснинг ўйини менга ёқади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 22:00, 07.10.2013.
Ўқилди: 2558 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.