"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолияти давомида "Барселона"га қарши 11 та учрашувда 14 та гол урди.
Франциялик футболчи Ла Лиганинг 10-туридаги "эл-класико"да дубль қайд этиб, мадридликларга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.
Қизиғи, Мбаппе фаолиятида фақат "Монпелье" дарвозасини "Барселона"никидан кўпроқ ишғол қилган — 15 ўйинда 15 марта.
"Реал" эса 24 очко билан Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда. "Атлетико"да 25, пешқадам "Барселона"да 27 очко бор.













