"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал"га қарши "эл-класико"даги мағлубиятни (1:2) таҳлил қилди.
"Реал" "Барселона"нинг асосий кучи — қанотлар орқали ҳужум қилиш имкониятини чеклади. Ламин Ямал жуда қийналди, чунки унга қарши доим икки, баъзан эса уч футболчи ҳаракат қилди.
Шу сабаб "Барселона" ҳужумлар ташкил этишда қийинчиликка дуч келди. Моуриньонинг тактик режаси деярли мукаммал ишлади", — деди Ракитич.
Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонган "Реал" Ла Лигада пешқадам "Барселона" билан очколар фарқини 3 тага қисқартирди.













