"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ҳозирча ўз лавозимида қолмоқда.
Telegraph Football хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Кэррикнинг келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган. Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти "Борнмут"дан ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинганидан кейин Кэррик масаласини ҳал қилиш учун бугун фавқулодда йиғилиш ўтказади. Йиғилишдан сўнг мутахассиснинг истеъфога чиқарилиши ҳам истисно этилмаяпти.
Таъкидланишича, Кэррикнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида Эдди Хау, Юлиан Нагельсманн, Унаи Эмери ва Фабиан Хюрцелер бор.
Премьер-лиганинг саккиз туридан кейин "Манчестер Юнайтед" атиги етти очко билан турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.













