"Комо" Италия чемпионатининг 9-тур учрашувида "Торино"дан 3:1 ҳисобида устун келди. Ўйин Туриндаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлим ўртасида туринликлар ҳужумчиси Че Адамс ҳисобни очди. Меҳмонлар фақат учрашув якунига яқин гол уришга муваффақ бўлишди. Хакобо Рамон, Нико Пас ва Мартин Батурина ўз номларини таблога ёздиришди.
"Комо" 20 очко тўплаб, А Серияси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. "Торино" эса 13 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.













