Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида жароҳати туфайли оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиб майдонга тушганини айтди.
"Финал олдиданги кунларда машғулотларда зўрға қатнашардим. Ўйинга энг яхши ҳолатимда чиқмадим. Бир-иккита таблетка қабул қилиб, оғриқ қолдирувчи уколлар олганимдан кейин аввалгидек ўйнашга ҳаракат қилдим. Иккинчи бўлимда эса организмим бунга чидай олмади", — дея Ромеронинг сўзларини ижтимоий тармоқларда All About Argentina нашри келтирди.
Футболчининг таъкидлашича, жамоа турнирга жисмоний жиҳатдан энг яхши ҳолатда етиб келмаган ва бутун мусобақа давомида жароҳатлар билан курашган. Ромеро, шунингдек, Англияга қарши ўйиндан кейин Ахилл пайи билан боғлиқ муаммолар бошланганини ва улар ҳозиргача давом этаётганини айтди.
Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида Испанияга қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.













