«Авваллари овқатланиш тартибига бутунлай бошқача ёндашардим. Спорт майдонида энг яхши натижаларга эришиш учун овқатланишимга алоҳида эътибор берардим.
Йиллар ўтиб, ҳозир ҳам бунга жиддий қарайман, аммо энди бунинг сабаби руҳий ҳолатим билан боғлиқ. Доимо ўзимни энг яхши ҳолатда ҳис қилишни, ёшлигимни йўқотмасликни истайман. Иложи борича “ёш” ҳолимда — масалан, 150 ёшда вафот этишни хоҳлардим», — дея Пуйольнинг сўзларини келтирмоқда Derby нашри.













